Ўзбекистон | 17:38 / 22.07.2024
5614
2 дақиқада ўқилади

#Qonimdagalaba челленжи: минглаб ўзбекистонликлар олимпиячиларни қўллаш учун бирлашди

Ўзбекистонликлар орасида оммалашган #qonimdagalaba челленжидаги видеолар сони 2000 дан ошди. Бу видеолар жами 10 миллиондан ортиқ марта кўрилган. Челленж Ўзбекистон олимпия жамоасини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, иштирокчилар ўзларининг футболдаги маҳоратини ёки шунчаки ҳаётий воқеани видеога олиб, #qonimdagalaba ҳештеги билан Instagram'га жойламоқда.

Челленж муаллифларига кўра, #Qonimdagalaba – одамларни бирлаштирибгина қолмай, балки кучли ижтимоий ҳаракатни ҳам яратди. Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан ва ҳатто ундан ташқаридаги одамлар ўз ҳикоялари билан ўртоқлашиб, бир-бирларини қўллаб-қувватлашди ва бирдамлик муҳитини яратишди. Бу оддий ғоя ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб, жамиятга катта таъсир кўрсатиши мумкинлигини яна бир бор исботлади.

Ижтимоий тармоқлар статистикасидан кўринишича, челленж умумий 10 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларни қамраб олди, бу – “Ўзнет” даражасидаги ташаббус учун катта кўрсаткич. #qonimdagalaba ҳэштеги билан 2000 дан ортиқ видеолар юкланган ва бу кўрсаткич ўсишда давом этмоқда.

“#Qonimdagalaba челленджи – ижтимоий тармоқлар ижобий ўзгаришлар ва одамларни бирлаштириш платформаси бўлиши мумкинлигининг ёрқин мисоли бўлди, – дейди Uzbekistan’s club ташаббускорлари. – Бундай виртуал ташаббуслар нафақат кўнгилочарлик, балки кучли ижтимоий алоқалар ва қўллаб-қувватлаш яратиш салоҳиятига эга эканини кўрсатди”.

Барча хоҳловчилар челленжда 24 июлгача иштирок этиши мумкин.

Якунда спортчилар, жамоатчилик фаоллари, медиа соҳаси вакилларидан иборат ҳайъат энг яхши 10 та видеони саралаб олади.

Сараланган топ-10 видеонинг ҳар бири учун 50 млн сўмдан мукофот пули берилади.

Шартлар қуйидагича:

  • футбол мавзусида 1 дақиқадан ошмаган видео суратга олиш;
  • видеони #qonimdagalaba ҳештеги билан Instagram'га жойлаш;
  • видеолар 24 июлгача қабул қилинади.

Мавзуга оид