1 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд моддаларни сақлаб келган шахс қўлга олинди
22 ёшли шахс мазкур синтетик воситани бўлакларга бўлиб, контактсиз манзил (“закладка”) орқали сотишни режалаштирган.
Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1 миллиард сўмлик синтетик гиёҳвандлик воситасини тарқатиш (сотиш) мақсадида сақлаб келаётган шахс қўлга олинди.
2002 йилда туғилган шахс (А.Т.) ўзининг Tracker автомашинасида оғирлиги 1 кг 433 гр бўлган “мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланди.
22 ёшли шахс мазкур синтетик воситани бўлакларга бўлиб, контактсиз манзил (“закладка”) орқали сотишни режалаштирган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
21:23 / 21.11.2024
Тошкент вилоятида ҳожатхона учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
20:03 / 19.11.2024
“Кўп кайф қилиб юборганман” — 3 яшар боланинг қотили ўша куни “глюк”да бўлганини айтди
21:47 / 15.11.2024
Қотил гиёҳванд бўлган: 3 ёшли болани ўлдирган эркак устидан суд бошланди
14:12 / 15.11.2024