Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни табриклади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июл куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Туркманистон миллий етакчиси давлат раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик ва фаровонлик, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали, дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Яқинда бўлиб ўтган ҳукуматлараро комиссия ва ишбилармонлар кенгаши йиғилишларининг самарали якунлари мамнуният билан қайд этилди.
Товар айирбошлашни янада кўпайтириш, янги кооперация лойиҳаларини илгари суриш ва маданий алмашинувни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
18:14 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди
14:31 / 24.04.2025
Туркман халқининг миллий етакчиси «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотланди
14:15 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқандда музокара ўтказди
07:30 / 24.04.2025