Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимпиада очилиш маросимида Жанубий Корея спортчилари КХДР билан адаштириб юборилди
Сеул тушунтириш талаб қилди, Халқаро олимпия қўмитаси хато учун Жанубий Кореядан узр сўради.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 27 июл куни Париждаги ёзги ўйинларнинг очилишида йўл қўйилган хато учун Жанубий Кореядан узр сўради.
Жанубий кореялик спортчиларни олиб кетаётган қайиқ Сена бўйлаб сузиб кетар экан, дикторлар француз ва инглиз тилларида бу КХДР делегацияси эканини эълон қилишди. Ваҳоланки, уларнинг номи баннерда ва титрларда тўғри ёзилган эди. Очилиш маросимида иштирок этган КХДР делегациясини таништиришда хатолик бўлмади.
Жанубий Корея спорт вазирлиги ХОҚ президенти Томас Бах билан учрашув ўтказишни, шунингдек, ХОҚ ва Олимпиада ташкилий қўмитасидан тушунтириш талаб қилди. Департамент мамлакат Ташқи ишлар вазирлигидан Францияга ҳукумат даражасида шикоят билан мурожаат этишни сўради ва бунинг бошқа такрорланишига йўл қўймасликни талаб қилди.
Шундан сўнг Халқаро олимпия қўмитаси ижтимоий тармоқда «Очилиш маросимида Жанубий Корея делегациясини таништиришда юзага келган хатолик учун узр сўраймиз», деган баёнотни берди.
КХДР ва Жанубий Корея ўртасидаги зиддият яриморолда 1950 йилларнинг бошида хорижий кучлар АҚШ, Совет Иттифоқи ва Хитой иштирокида бўлиб ўтган урушдан бери давом этмоқда.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
20:05 / 22.05.2025