Франция ИИВ раҳбарига вабо излари бўлган посилка юборилди
Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманенга йўлланган мактубда вабо таёқчасининг излари аниқланган. У қўшимча таҳлилга жўнатилди, дея хабар беради franceinfo.
Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманенга таркибида қора кукун бўлган мактуб юборилган бўлиб, унда дастлабки синовлар вабо таёқчасининг изларини аниқлаган. Бу ҳақда 28 июл, якшанба куни franceinfoсо телерадиокомпанияси манба ва Дижон шаҳри прокурорига таяниб хабар берди. Посилка Франция шарқидаги Кот-д'Ор департаментидаги почта саралаш марказида топилган.
Посилканинг таркиби кейинги таҳлил қилиш учун Париждаги Пастер институтига юборилди, натижалар 29 июл куни кечқурун кутилмоқда. Шу билан бирга, Кот-д'Ор префектураси бу «нотўғри ижобий натижа» бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Франция вазирига йўлланган мактубда «ирқий ҳақоратлар» бор, деб ёзади France 3 телеканали. Дижон жиноятчилик билан курашиш бўлими ишни тергов қилмоқда.
Вабо «жуда жиддий касаллик» бўлиб, агар даволанмаса, ўлим эҳтимоли 30-100 фоизга етади, дейди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.
Мавзуга оид
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
23:37 / 14.09.2024
Олимлар 50 минг йил ғорда изоляцияда яшаган неандерталлар қолдиқларини топди
15:24 / 12.09.2024
Теlegram Франция полициясининг сўровларига жавоб беришни бошлади – Liberation
15:54 / 07.09.2024