Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошкент иссиқлик маркази» 2,5 миллиард сўм асоссиз даромад олган — Рақобат қўмитаси
Корхонага нисбатан ўрнатилган тартибда иш қўзғатилган ва ортиқча олинган даромадни ихтиёрий равишда истеъмолчиларга қайтариш юзасидан кўрсатма берилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармаси томонидан «Тошкент иссиқлик маркази» корхонасининг 2021-2023 йиллар давомида истеъмолчиларга етказиб берилган иссиқлик энергияси нархлари (тарифлари) шаклланиши ва қўлланилиши юзасидан қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.
Қайд қилинишича, мазкур табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси нархлари Тошкент шаҳар молия органи томонидан тасдиқланган бўлиб, унга кўра ҳар бир Гкал учун 13,3 куб.м. сув меъёрда сарфланиши белгиланган.
Иссиқлик энергияси нархлари (тарифлари) бўйича ҳақиқатда қилинган харажатлар ўрганилганда ҳар бир Гкал учун белгиланган меъёр 14,01 куб.м.га оширилгани аниқланган. Оқибатда жамият томонидан 4728,85 минг куб.м. ортиқча сув сарфланган ва 2023 йил давомида сотилган 6,7 млн Гкал иссиқлик энергияси ҳажмига нисбатан 2,5 миллиард сўмдан ортиқ асоссиз даромад олингани аниқланган.
Таъкидланишича, «Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖ Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилган деб топилиб, жамиятга нисбатан ўрнатилган тартибда иш қўзғатилган ва ортиқча олинган даромадни ихтиёрий равишда истеъмолчиларга қайтариш юзасидан кўрсатма берилган.
Мавзуга оид
17:54 / 20.05.2025
Утилизация йиғими: бизда 3500 доллар, бошқаларда-чи?
20:40 / 12.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти 3 баробарга қулади
14:14 / 01.05.2025
Электромобиллар учун утилизация йиғими 4 баробарга ошди
10:07 / 03.03.2025