Спорт | 15:40 / 01.08.2024
12206
1 дақиқада ўқилади

Музаффарбек Тўрабоев яримфиналга чиқди

У медал йўлидаги дастлабки рақибларини иппон баҳолари билан мағлубиятга учратди.

Фото: Анвар Ильясов / Миллий олимпия қўмитаси

–100 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев Олимпиада медали учун курашни давом эттирмоқда.

У Олимпиададаги дебютини қозоғистонлик Нурлихан Шарханга қарши ўтказиб, уни қисқа фурсат ичида иппон баҳоси билан мағлуб этди.

Чоракфиналда эса нидерландиялик Михаил Коррелдан ҳам иппон баҳоси билан устун келди.

Энди у бир неча соатдан кейин финал йўлланмаси учун озарбойжонлик Зелим Котсоевга қарши татамига чиқади.

Маълумот учун, 24 ёшли Тўрабоев жаҳон чемпиони (2022), Осиё ўйинлари ғолиби (2023) ва Осиё чемпиони (2024) ҳисобланади.

Шунингдек, аёллар ўртасида –78 кг вазн тоифасида Ирисхон Қурбонбоева 1/8 финалда япониялик Рика Такаямага мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди. 

Шу тариқа, ўзбекистонлик дзюдочи қизлар яккалик баҳслардаги иштирокларини якунлашди ва фақат Диёра Келдиёрова медал (олтин) қўлга киритди.

Мавзуга оид