Спорт | 17:16 / 03.08.2024
7092
1 дақиқада ўқилади

Париж-2024, дзюдо. Ўзбекистон аралаш жамоавий дастурни медалсиз якунлади

Ёзги Олимпия ўйинларида дзюдо бўйича аралаш жамоавий баҳслар давом этмоқда. 

Фото: Olympic.uz

Ўзбекистон дзюдо жамоаси 1/8 финалда Канадани 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Аммо чоракфиналда Италияга ва бронза учун ўтиш баҳсида Жанубий Кореяга 2:4 ҳисобида ютқазиб, медаллар учун курашдан чиқди. 

Гулноза Матниязова (-70 кг) барча жангларни ўз фойда ҳал қилди, аммо ҳал қилувчи беллашувларда Давлат Бобонов (-90 кг), Ирисхон Қурбонбоева (+70 кг), Алишер Юсупов (+90 кг) имкониятни бой беришди.

Мавзуга оид