Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сунъий интеллектга эга робот хавфли зоналарга юборилади
Британия компанияси мамлакат Мудофаа вазирлиги билан инсон учун хавфли бўлган зоналарда ишловчи роботларни етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.
Британиянинг Oxford Dynamics компанияси Мудофаа вазирлиги билан инсон ҳаёти учун хавфли бўлган ҳудудларда ишлайдиган роботларни лойиҳалаш, яратиш ва етказиб бериш бўйича 1 миллион фунт стерлингли шартномани имзолади.
Strider номли ушбу роботлар кимёвий, биологик ва ядровий зарарланган, шунингдек, ўта хавфли радиация шароитида ишлаш учун яратилган. Компания директорларидан бири бўлган Майк Лоутоннинг айтишича, «охир-оқибат юрт хизматига 10 минг тагача Strider роботлари йиғилиши мумкин».
«Инсонни ҳаёт учун потенциал хавф туғдирадиган жойга юбориш ўрнига, келинг, машиналарни жўнатамиз», — дейди Лоутон.
Комапния Strider’ни ўтган йил ноябрда лойиҳалашни бошлаган ва сентябрда уни Мудофаа вазирлигида фойдаланиш учун Мудофаа илм-фан ва технологиялари лабораториясига топшириши керак. Робот зарарланган буюмни ажратиб олиши ва уни герметик контейнерларга жойлаштириши, шунингдек, одамлар учун мураккаб ўлган ярим автоном ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.
Бундан ташқари, робот инфрақизил, радиолокацион ва лидар тизимларидан фойдаланиб ҳаракатланиш қийин бўлган ҳудудларда юра олади. Компания роботга ўз AVIS AI номли ўз дастурий таъминотини ўрнатмоқчи.
Компания асосчиси ва директори Шефали Шарма келажакда мазкур технологиядан сув ости кемалари ва қирувчи самолётларда ҳам фойдаланиш мумкинлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
23:35 / 27.05.2025
Янги сунъий интеллект модели ёлғон гапириш ва одамларни шантаж қилишни ўрганиб олди
19:21 / 27.05.2025
Маълумотлар хавфсизлиги, муаллифлик ҳуқуқи ва қонун лойиҳаси – Ўзбекистонда сунъий интеллект
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
18:15 / 20.05.2025