Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳасанбой Дўсматов Олимпиада финалига чиқди
Бу унинг фаолиятида Олимпиадалардаги иккинчи финал.
Ёзги Олимпия ўйинлари бокс мусобақасида ўзбекистонлик боксчилардан Ҳасанбой Дўсматов яримфинал баҳсларини бошлаб берди.
-51 кг вазнда Рио Олимпиадаси чемпиони ҳисобланган Дўсматов Кабо-Верде вакили Даниэл Де Пинага қарши жанг қилди ва уч раундда ҳам ҳакамлар устунликни унга беришди (5:0).
Шу тариқа, у ўз фаолиятида иккинчи марта Олимпиада финалига йўлланма олди ва энди 9 август куни франциялик Билол Беннамага қарши олтин учун жанг қилади.


Ҳасанбой Дўсматов Париждаги турнирни пуэрто-рикалик Лопез де Жесус Ҳуанмага қарши жангда ғалаба қозониш билан бошлаган, чоракфиналдаги оғир жангда эса қозоғистонлик Сакен Бибоссиновни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Маълумот учун, бунгача ўзбекистонликлардан Абдумалик Халоков (-57 кг ), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-71 кг), Лазизбек Мулложонов (-92 кг) ва Баҳодир Жалолов (+92 кг) ҳам яримфинал масаласини ижобий ҳал қилишганди. Лазизбек Муллажонов тез орада тожикистонлик рақиби билан финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025