Иқтисодиёт | 10:48 / 02.06.2024
9366
3 дақиқада ўқилади

Май ойида энг қиммат ва энг арзон палов қаерда тайёрлангани маълум қилинди

Давлат статистика агентлиги 2024 йилнинг май ойи учун палов индексини эълон қилди.

Фото: Koolinar.ru

Унга кўра, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, бир порцияси 30 200 сўм бўлган. Ундан кейинги ўринлардан Бухоро (28 600 сўм) ва Қашқадарё (27 900 сўмдан) вилоятлари жой олган. Энг арзон ош эса Наманган вилоятида — бир порцияси 19 900 сўмдан сотилган.

Ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг бир порцияси учун ўртача нархлари қуйидагича бўлган:

·       Қорақалпоғистон Р. – 24 300 сўм   

·       Андижон вилояти – 24 600 сўм   

·       Бухоро вилояти – 28 600 сўм    

·       Жиззах вилояти –26 200 сўм   

·       Қашқадарё вилояти – 27 900 сўм    

·       Навоий вилояти – 24 400 сўм    

·       Наманган вилояти – 19 900 сўм   

·       Самарқанд вилояти – 27 300 сўм   

·       Сурхондарё вилояти – 25 800 сўм   

·       Сирдарё вилояти – 23 500 сўм   

·       Тошкент вилояти – 25 400 сўм  

·       Фарғона вилояти – 23 300 сўм

·       Хоразм вилояти – 27 600 сўм

·       Тошкент шаҳри – 30 200 сўм

“Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган”, дейилади хабарда.

Мавзуга оид