Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ободонлаштириш бошқармаларида ички йўлларни сақлаш хизмати ташкил қилинади
Улар 4 турдаги махсус техника билан таъминланади, бунинг учун бюджетдан тегишли маблағ ажратилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 5 август куни ички йўлларни сақлаш ва таъмирлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Қайд қилинишича, Ўзбекистонда жами 184 минг 582 километр автомобил йўли бор. Шундан қарийб 142 минг километри ички хўжалик йўлларидир. Сўнгги тўрт йилда ички йўлларни қуриш ва таъмирлашга 15 триллион сўм ажратилган.
Аммо маҳаллий йўлларни сақлашга масъул тизим йўқ. Чунки Автомобил йўллари қўмитаси давлат ва халқаро аҳамиятдаги йўл ва кўприклар билан шуғулланади. Ички йўл ва кўприклар эса маҳаллий ҳокимликлар балансида. Ҳозирги кунда 43 минг километр ички йўллар таъмирталаб ҳолатда, 2 минг 354 та кўприкнинг «эгаси» аниқ эмас.

Шу боис туман даражасида бу масалаларга масъул тизим яратиш режалаштирилмоқда. Таклифга кўра, 208 та туман ва шаҳар Ободонлаштириш бошқармаларида ички йўлларни сақлаш хизматлари ташкил қилинади. Улар энг зарур 4 турдаги махсус техника билан таъминланади. Бунинг учун бюджетдан тегишли маблағ ажратиш кўзда тутилаяпти.
Таҳлилларга кўра, йўлларни сақлашга йўналтирилган маблағ таъмирлаш харажатини бир неча баробар қисқартиради. Агар ўз вақтида пул ажратилиб, ички йўллар тўғри эксплуатация қилинса, уларни таъмирлаш муддатлари ҳам камида 2 баробар узаяди.
Шу боис мутасаддиларга ички йўлларни сақлаш ва таъмирлашни молиялаштириш бўйича янги механизмларни жорий этиш бўйича кўрсатма берилди. Аҳоли талабидан келиб чиқиб, ички йўлларни таъмирлаш ва янгиларини қуриш ишларини давом эттириш зарурлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
16:55 / 17.03.2025
Коммунал ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги вазифалар белгилаб олинди
11:10 / 26.02.2025
Ободонлаштириш бошқармасига тегишли бинода электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:16 / 11.01.2025
Ободонлаштириш бошқармалари таркибида ички йўлларни сақлаш участкалари ташкил этилади
16:19 / 28.12.2024