Apple компанияси iOS 18 бешинчи бета-версиясини тақдим қилди
Асосий янгилик: фойдаланувчилар илтимосига кўра, Photos иловаси дизайни ўзгартирилди.
Американинг Apple корпорацияси iOS 18 операцион тизимининг бешинчи бета-версиясини чиқарди, у Photos иловаси дизайнини янгилади ва Safari браузерига янги функциялар қўшди. Компания iOS 18 барқарор версиясини кузда чиқаришни режалаштирмоқда.
Apple компанияси фойдаланувчилар илтимосига кўра, Photos иловаси дизайнини ўзгартирди: энди асосий фотосуратлар тармоғидан турли хил суратлар тўпламини кўриш имкони бўлмайди. Такрорланувчи элементларни олиб ташлаш орқали ишлаб чиқувчилар дастурдаги чалкашликларни камайтирган.
Энди сеткага кўпроқ фотосурат сиғади, уни юқорига тортиш орқали тўпламларни кўриш мумкин. Бир нечта албоми бўлган фойдаланувчилар уларни илованинг юқори қисмида кўради ва яқинда сақланган контент энди Recent Days тўпламига жойлаштирилади.
Safari браузерида энди веб-саҳифалардаги чалғитувчи элементларни яшириш мумкин, масалан, реклама сўровлари, cookie баннерлари ва бошқалар. Бироқ рекламаларни блоклаш имконсиз, чунки функция фақат статик элементлар билан ишлайди.
Apple аввалроқ iOS 18 га йўқолган ёки шикастланган сурат ва видеоларни тиклаш имкониятини қўшган эди.