Жаҳон | 09:21 / 06.08.2024
1880
1 дақиқада ўқилади

БМТ Бангладешдаги зўравонликни тўхтатишга чақирди

Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолкер Турк воқеани «даҳшатга солувчи» деб атади.

Фото: AFP / Scanpix / Zumapress

Бангладешда ҳукуматга қарши намойишлардаги даҳшатга солувчи зўравонликларга чек қўйилиши керак. Бу ҳақда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолкер Турк баёнот берди.

Унинг қайд этишича, ўтган дам олиш кунлари намойишчилар орасида қурбонлар сони ортган.

Туркнинг айтишича, Сиражганж туманидаги полиция бўлимига уюштирилган ҳужумда камида 13 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлган. 

«Мен одамларнинг ҳалок бўлиши ва кенг кўламли вайронагарчиликлардан чуқур хавотирдаман. Мен (Бангладеш) сиёсий раҳбарияти ва хавфсизлик кучларини яшаш, тинч йиғилишлар ва сўз эркинлиги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга чақираман», — деди олий комиссар. 

Бангладешда оммавий тартибсизликлар мамлакат ҳукумати давлат лавозимлари учун аксарият квоталарни бекор қилганидан кейин бошланди.

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, тартибсизликлар пайтида 147 киши ҳалок бўлган. Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, қурбонлар сони 200 дан ошган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид