Жаҳон | 08:31 / 06.08.2024
1451
2 дақиқада ўқилади

БМТ Яқин Шарқда можаро кенгайиш хавфи ортиб бораётганидан чуқур хавотирда

Инсон ҳуқуқлари ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш устувор вазифа бўлиши керак, деди Фолкер Турк.

Фото: Anadolu Agency

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолкер Турк Яқин Шарқда кенгроқ тўқнашув хавфи ортиб бораётганидан чуқур хавотир билдирди ва хавфли вазиятни бартараф этиш учун томонларни «шошилинч ҳаракат» қилишга чақирди

Турк Яқин Шарқда кескинликнинг кучайиши билан боғлиқ ёзма баёнот берди. 

«Яқин Шарқда кенгроқ можаролар хавфи ортиб бораётганидан чуқур хавотирдаман», деди Турк. У нуфузли давлатлар ва барча томонларни ўта хавфли вазиятга айланган вазиятни бартараф этиш учун шошилинч чоралар кўришга чақирди. 

Туркнинг айтишича, инсон ҳуқуқлари ва тинч аҳолининг ҳимояси биринчи ўринда туриши керак.

Охирги 10 ой ичида минтақада содир этилган бомбали ва қуролли ҳужумлар натижасида тинч аҳоли, асосан аёллар ва болалар чидаб бўлмас оғриқ ва азоб-уқубатларни бошдан кечираётганини таъкидлаган Турк: «Вазиятнинг янада ёмонлашишига йўл қўймаслик учун ҳамма нарсани қилиш керак. У тинч аҳоли учун даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкин», деди.

Мавзуга оид