Иқтисодиёт | 19:02 / 07.08.2024
3087
2 дақиқада ўқилади

«Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси маркази» ташкил этилади

Марказ ҳудудида фақат Ўзбекистон ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар реализация қилинади.

«Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси маркази» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, «Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси маркази” эркин иқтисодий зонасини ташкил этилади. Марказ фаолиятини бошқариш «Сирдарё» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» унитар корхонасига юклатилади.

Марказ ҳудудига саноат корхоналарини ишлаб чиқариш жараёнига жалб этиш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали саноат кооперацияси кенгайтирилади.

Марказ ҳудудида фақат Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш сертификати назорати остида реализация қилинади.

Қозоғистон ва у орқали келувчи чет эл фуқаролари учун Марказ ҳудудига махсус назорат ўтказиш пункти орқали визасиз тартибда, шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан кириш, 15 кун мобайнида ҳудудда бўлиш ва кирган назорат пункти орқали чиқиш имконияти йўлга қўйилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид