Жаҳон | 14:56 / 09.08.2024
2311
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда Ласса безгаги қурбонлари сони 163 кишига етди

Ўлимга олиб келадиган касаллик Нигериянинг 34 штати, жумладан, пойтахт Абужада ҳам тарқалди.

Фото: AP

Нигерияда Ласса безгаги қурбонлари сони 163 нафарга етди.

Нигерия Касалликларни назорат қилиш маркази (NCDC) маълумотларига кўра, ўлимга олиб келадиган касаллик Нигериянинг 34 штати, жумладан, пойтахт Абужада ҳам тарқалган.

Нигерия ҳукумати касалликни даволаш учун 3 та дори аниқланганини билдирди.

Ўтган йили Нигерияда 1227 та ҳолатда Ласса безгаги аниқланган, улардан 219 таси ўлим билан якунланган.

Ласса безгаги биринчи марта Нигерияда 1969 йилда мамлакат шимоли-шарқидаги Борно штатида аниқланган.

Ласса безгаги туфайли Нигерия ҳукумати ўтган йилнинг феврал ойида фавқулодда ҳолат эълон қилган эди. 

Ласса безгаги каламуш ва сичқонлардан юқади. Ушбу хавфли касаллик одамдан одамга юқиши ва ўлимга олиб келиши мумкин. 

Мамлакат ҳукумати аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга, гигиена қоидаларига риоя қилишга ва кемирувчиларга яқинлашмасликка чақирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид