Microsoft: Эрон гуруҳлари АҚШ сайловларига таъсир ўтказиш учун киберфаолиятни кучайтирди
Microsoft таҳдидларни таҳлил қилиш маркази АҚШда 5 ноябр куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига қаратилган киберҳужумлар ҳақида ҳисобот эълон қилди.
Microsoft Эрон томонидан қўллаб-қувватланган айрим гуруҳлар АҚШ сайловларига таъсир ўтказиш учун киберфаолиятини кучайтирганини билдирди.
Microsoft таҳдидларни таҳлил қилиш маркази АҚШда 5 ноябр куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига қаратилган киберҳужумлар ҳақида ҳисобот эълон қилди.
Ҳисоботда айтилишича, Эрон АҚШдаги сайловлар вақтида «кибермакондан таъсир қилиш амалиётларини» амалга оширган.
Унда Эрон АҚШ сайловларига таъсир ўтказишга қаратилган киберфаолиятини кучайтиргани таъкидланган.
Ҳужжатда қайд этилишича, баъзи Эрон гуруҳлари ҳукумат амалдорларининг электрон почта аккаунтларига киберҳужумлар уюштирган.
Ҳисоботда айтилишича, Ислом инқилоби муҳофизлари корпусига алоқадор гуруҳ июн ойида махфий маълумотларни йиғиш учун «президентлик кампаниясида иштирок этган юқори лавозимли амалдорни» нишонга олган.
Ҳисоботда яна бир эронликлар гуруҳи собиқ президентликка номзоднинг аккаунтига киришга урингани, бироқ Microsoft фойдаланувчини бу ҳақда хабардор қилгани учун улар бунга эриша олмагани таъкидланган.
Ҳисоботда, шунингдек, Эрон гуруҳи «қутбланишни кучайтириш» мақсадида АҚШда жойлашган икки сиёсий гуруҳ учун ахборот сайтлари бўлиб кўринган веб-сайтлар яратгани аниқланган.
Мавзуга оид
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024