Асосий қимматбаҳо металлар арзонлашди, нефт қимматлашди – Халқаро молия бозори шарҳи
Халқаро геосиёсий кескинликнинг кучайишига қарамай ҳафта давомида олтин, кумуш, ва мис мос равишда 11,62 доллар, 1,12 доллар ва 0,14 долларга арзонлашди. Доллар индексининг тебраниши бошқа валюталарга турли хил таъсир қилди. Хусусан, лира, сўм ва рубл долларга нисбатан мос равишда 0,95 фоиз, 0,48 фоиз ва 1,62 фоизга қадрсизланди.
Жорий ҳафтанинг дастлабки савдо сессияси деярли барча йирик фонд бозорларининг қулаши билан эсда қолди. Бунга аввалги ҳафта бўлиб ўтган Федерал захира тизимининг (ФЗТ) йиғилишида фоиз ставкаси ўзгаришсиз сақлаб қолиниши ва ҳафта сўнгида меҳнат статистикасининг прогнозлардан ёмон чиқиши, шунингдек, Яқин Шарқда кескинлик янада авж олиши ҳақидаги хабарлар сабаб бўлди.
Jahon Insights канали экспертлари 5 августдан 9 августгача бўлган даврда Халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.
АҚШ топ фонд бозорлари индекси:
- S&P500 – 5344 (ҳафта бошидан -0,04 фоиз, йил бошидан +12,04 фоиз);
- NASDAQ – 18513 (ҳафта бошидан +0,39 фоиз, йил бошидан +10,03 фоиз);
- DJI – 39497 (ҳафта бошидан -0,6 фоиз, йил бошидан +4,8 фоиз).
АҚШ фонд индекслари навбатдаги ҳафтани қулаш билан бошлаганларига қарамай, ҳафта давомида тикланишга уринди. Dow Jones ва S&P500 индекслари мос равишда 240 ва 3 пункт пасайган бўлса, NASDAQ индекси олдинги ҳафтага нисбатан 72 пункт кўтарилди.
Асосий қимматбаҳо металлар:
- Олтин – 2430 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -0,48 фоиз, йил бошидан +17,84 фоиз;
- Кумуш – 27,4 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -3,91 фоиз, йил бошидан +15,59 фоиз;
- Алюминий – 2266 доллар (1 тоннаси) ҳафта бошидан +1,58 фоиз, йил бошидан -4,83 фоиз:
- Мис – 4,01 доллар (1 фунти) ҳафта бошидан -3,34 фоиз, йил бошидан +2,93 фоиз.
Ташқи турли риск ва воқеаларга қарамай қимматбаҳо металлар арзонлашди. Ҳафта давомида олтин, кумуш,ва мис мос равишда 11,62 доллар, 1,12 доллар ва 0,14 долларга қийматини йўқотди. Фақатгина алюминий 35,2 долларга қимматлашди.
Нефт
- WTI – 77 доллар (ҳафта бошидан +3,9 фоиз, йил бошидан +8 фоиз);
- BRENT – 79,7 доллар (ҳафта бошидан +3 фоиз, йил бошидан +3,45 фоиз).
Ҳафта давимида нефтнинг WTI маркаси 2,89 долларга, BRENT эса 2,32 долларга қимматлашди.
Валюталар
- USD/EUR: +0,05 фоиз (йил бошидан -1,11 фоиз);
- CNY/USD: +0,08 фоиз (йил бошидан +0,96 фоиз);
- TRY/USD: +0,95 фоиз (йил бошидан +13,61 фоиз);
- UZS/USD: +0,48 фоиз (йил бошидан +2,6 фоиз);
- RUB/USD: +1,62 фоиз (йил бошидан -2,75 фоиз).
Доллар индексининг тебраниши бошқа валюталарга турли хил таъсир қилди. Ҳафта савдоларида евро долларга нисбатан 0,05 фоизга мустаҳкамланган бўлса, юан, лира, сўм ва рубл мос равишда 0,05 фоиз, 0,95 фоиз, 0,48 фоиз ва 1,62 фоизга қадрсизланди.
Криптовалюта
- Bitcoin – 60932 доллар (ҳафта бошидан +4,49 фоиз, йил бошидан +43,68 фоиз);
- Ethereum – 2601 доллар (ҳафта бошидан -3,34 фоиз, йил бошидан +13,95 фоиз).
Bitcoin 5 кунлик савдоларда 4,49 фоизга кўтарилди, Ethereum эса 8,73 фоизга пасайди.
Бозорлар ҳақида қисқача
Жорий ҳафта молия бозорларида содир бўлган воқеа узоқ вақтдан бери олиб борилаётган қаттиқ монетар сиёсатининг таъсиридан бири ҳисобланиб, уни келгусида давом эттириш ҳақидаги саволга аниқ бўлмаса-да, муҳим ишорани кўрсатиб берди. Душанба куни фонд индекслар қулаши ортидан бозор иштирокчиларининг сентябр ойида ставка пасайиши ҳақидаги ишончи сезиларли даражада кўтарилди ва баъзилар ФЗТ навбатдан ташқари мажлис чақириб, зудлик билан ставка туширилиши тўғрисида гапиришни бошлади. Бироқ расмийлар ҳеч қандай шошилинч чоралар амалга оширмаган бўлса-да, бозорлар ўзи табиий ҳолда бироз тикланишга эришди.
Эслатиб ўтиш лозим, молия бозорларидаги амалиётлар риск билан боғлиқ бўлиб, ҳар бир иштирокчига зарар ҳам, даромад ҳам келтириши мумкин. Шу сабаб, савдоларга киришда барча рискларга тўғри баҳо беришни тавсия этилади.
Эслатма! Тақдим қилинган маълумотлар муаллифга тегишли бўлиб, 5 августдан 9 августгача бўлган вақт оралиғидаги молия бозорида юз берган
Мавзуга оид
13:38 / 03.11.2024
Доллар индексида тебранувчанлик, Bitcoin нархи қимматлашди — халқаро молия бозори шарҳи
12:37 / 27.10.2024
Нефт – дунё қироллари учун энди тож эмасми?
21:54 / 23.10.2024
Саудия Арабистони тежамкорликка ўтмоқда — FT
19:13 / 23.10.2024