Жаҳон | 22:55 / 12.08.2024
6239
2 дақиқада ўқилади

Эрон Исроилга 24 соат ичида зарба бериши мумкин — Fox News

АҚШ телеканали ўз манбаларига таяниб, Эрон яқин 24 соат ичида ҳужум қилиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Фото: Reuters

Эроннинг Исроилга ҳужуми яқин 24 соат ичида содир бўлиши мумкин, деб хабар берди Fox News 12 август куни манбаларга таяниб.

«Эрон ва унинг иттифоқчиларининг зарбаси 24 соатдан камроқ вақт ичида бошланиши мумкин», дейилади хабарда.

«Яқин Шарқдаги экспертлар ҳамма нарса муҳим нуқта томон кетаётганига амин», деб қўшимча қилади Fox News.

Аввалроқ АҚШ, Қатар ва Миср етакчилари ҲАМАС ва Исроилни 15 август куни Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишуви бўйича музокараларни қайта бошлашга чақирган эди. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг идораси Исроил делегацияси музокараларда иштирок этишини маълум қилди. Бир кун аввал ҲАМАС уларда иштирок этишдан бош тортаётганини эълон қилган эди.

Июл ойи охирида Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания ва Байрутда «Ҳизбуллоҳ» етакчисининг катта маслаҳатчиси Фуад Шукр ўлдирилганидан кейин Яқин Шарқдаги вазият кескин ёмонлашди. Эрон ва «Ҳизбуллоҳ» уларнинг ўлими учун Исроилдан қасос олишга ваъда беришди.

Мавзуга оид