Украина ҳарбийлари Курск вилоятидаги учинчи туманга кириб борди
Украина ҳарбийлари гуруҳлари Курск вилоятининг Беловский туманига кирди, деб хабар берди туман раҳбари Николай Волобуев.
11 август, якшанбага ўтар кечаси Украина ҳарбийлари Курск вилоятининг Беловский туманига кириб, шу орқали Россия Федерацияси ҳудудидаги мавжудлигини кенгайтирди. Бу ҳақда туман раҳбари Николай Волобуев маълум қилди. «Бизнинг ҳудудимизга диверсия-разведка гуруҳларининг кириб келиши катта саросима келтириб чиқариб, ваҳима уйғотди», - дейди Волобуев маҳаллий аҳолига йўллаган видеомурожаатида.
Волобуев, шунингдек, расмийлар ҳозир «чегараолди ҳудудларидаги баъзи жиҳатларни тушунмаяпти», деди. У тинчланишга ва Беловский туманидан чиқиб кетган аҳолини «етиб борган жойда қолишга» чақирди.
Украина диверсия-разведка гуруҳларининг Беловский тумани ҳудудига киришини Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, рус ҳарбийлари «вазиятни барқарорлаштиришга» муваффақ бўлган. Смирновнинг таъкидлашича, Беловский туманида «ҳарбий тўқнашувлар йўқ», ҳарбийлар ва чегарачилар Россия Федерацияси чегарасини ҳимоя қилмоқда.
11 августгача Курск вилоятининг икки тумани - Коренев ва Суджа ҳудудида жанглар бўлиб ўтди. Беловский тумани Суджадан жануби-шарқда жойлашган ва Белгород вилоятига туташган.
Z-канал: Украина Белгород вилояти яқинига қўшинларни олиб келмоқда
Бир кун аввал Россия хавфсизлик кучларига яқин бўлган «ВЧК-ОГПУ» Telegram-канали Украина Қуролли кучлари (УҚК) Белгород вилояти чегараларига «жанговар қўшинлар»ни тўплаётгани ҳақида хабар берган эди. «Шу муносабат билан Россиянинг ушбу ҳудудига ҳужум бўлиши мумкин», дейилади хабарда. Бу маълумотни мустақил манбалардан тасдиқлашнинг ҳозирча имкони йўқ.
Украина Қуролли кучлари 6 августдан буён Курск вилоятида ҳарбий амалиёт ўтказмоқда. 10 август куни Белгород, Брянск ва Курск вилоятларида аксилтеррор операцияси (АТО) режими жорий этилди.
ISW: Кремл Украина ҳужуми кўламини пасайтириб кўрсатмоқда
Америка урушни ўрганиш институти (ISW) сўнгги ҳисоботига кўра, Кремл Украина ҳарбийлари Курск вилоятида Россия чегарасини бузиб ўтганидан кейин юзага келган вазият жиддийлигини пасайтириб кўрсатишга уринмоқда. Россияликлар орасида юзага келиши мумкин бўлган ваҳиманинг олдини олиш учун минтақа жанговар ҳаракатлар ҳудуди деб эълон қилинмади, дейилади ҳисоботда.
Мавзуга оид
20:14 / 24.11.2024
Россия армиясининг «Жануб» қўшинлар гуруҳи қўмондони лавозимидан четлатилди
19:21 / 24.11.2024
FT: Россия юзлаб яманликларни Украинага қарши урушга ёллади. Улар шартнома имзолашга мажбурланмоқда
15:06 / 24.11.2024
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди — Reuters
14:22 / 24.11.2024