Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда қўлга олинган аёл Ўзбекистонга депортация қилинди
2024 йилдан қидирувда бўлган, фирибгарликда айбланган Барно Иноятова Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди.
Фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб, 2024 йилдан қидирувда бўлган Барно Иноятова Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди.
Истанбулдаги Бош консулхона хабарига кўра, 37 ёшли, Бону тахаллусли аёл икки давлат Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Истанбулда қўлга олинган.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралган.
Консулхона жиноий жавобгарликдан қочиб, хорижий давлатларда, жумладан, Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилиши ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланиши ҳақида огоҳлантирган.
Шу билан бирга, Бош консулхонага келаётган мурожаатлар сони ортгани сабабли фуқаролардан фирибгарлардан огоҳ бўлишлари сўралган.
Мавзуга оид
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
17:02 / 21.05.2025
Россияда мигрантларни мобил илова орқали кузатиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди
11:15 / 20.05.2025
АҚШ «ихтиёрий депортация» дастури бўйича дастлабки мигрантларни чиқариб юборди
10:24 / 20.05.2025