Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кишинёв Украина учун мўлжалланган F-16’ни жойлаштириши ҳақидаги хабарни рад этди
Молдова Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерацияси тузилмаларини расмий манбалардан маълумот олишга чақирди.
Молдова Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг тегишли тузилмаларини Молдова ҳақида расмий манбалардан маълумот олишга чақирди.
«Молдова Республикасининг Москвадаги элчихонаси муваққат ишлар вакили Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди, унга муҳокамалар «Молдова Республикаси Украина учун F-16 самолётини қабул қилиши тўғрисида» матбуотдаги маълумотларига тааллуқли бўлиши айтилди», — дейилади Молдова Ташқи ишлар вазирлигининг Телеграмдаги хабарида.
ТИВнинг таъкидлашича, Россия Ташқи ишлар вазирлиги, афсуски, «интернет муҳитидаги фейк янгиликлардан маълумот оляпти».
«Молдова Республикаси Украина учун мўлжалланган қурол ва ҳарбий техника, жумладан, самолётларни қабул қилмайди. Молдова Республикаси нейтрал давлат бўлиб, унинг институтлари бетарафлик тамойилига амал қилишда давом этади», — дея маълум қилди идора.
Шу нуқтайи назардан, Ташқи ишлар вазирлиги «Молдова Республикаси ҳудудида ҳукуматнинг розилигисиз қўшин ва ўқ-дориларни ноқонуний сақлайдиган ягона давлат Россия Федерацияси эканлигини» эслатди.
Мавзуга оид
13:09 / 26.05.2025
Нидерландия Украинага F-16'нинг сўнгги партиясини етказиб беришни якунлаяпти
00:06 / 17.05.2025
Украина учинчи F-16 қирувчи самолётидан айрилди
13:37 / 03.05.2025
АҚШда Украина учун F-16 сотиб олиш ва техник хизмат кўрсатиш пакети тасдиқланди
23:09 / 18.04.2025