Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Африкада тошқинлар оқибатлари 700 мингдан ортиқ одамга зарар етказди
БМТ Марказий ва Ғарбий Африкадаги тошқинлардан хавотирда, деди Фархон Ҳақ.
Кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган сув тошқинларидан ҳозиргача Марказий ва Ғарбий Африкада 700 мингдан ортиқ одам жабрланган.
Бу ҳақда жаҳон ташкилоти бош котиби расмий вакили ўринбосари Фархон Ҳақ матбуот анжуманида маълум қилди.
Кучли ёмғир ва сув тошқини Марказий Африка Республикаси, Чад, Кот-д'Ивуар, Конго Демократик Республикаси, Либерия, Нигер, Нигерия, Мали ва Тогога зарар етказди, деди у.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кучли ёмғирлар оқибатида юз минглаб одамларга зарар етказган тошқинлардан қаттиқ хавотирда, деди Ҳақ.
«Бунча миқдордаги ёғингарчиликнинг ёмғирли мавсум дастлабки икки ойида кузатилгани ташвишлидир», — деди ташкилот вакили.
БМТ ҳамкорлар билан ишламоқда ҳамда кучли ёмғир ва тошқинлардан жабр кўрган мамлакатларга ёрдамни кучайтирди, деди у.
Озиқ-овқат, бошпана, сув ва санитария хизматларини тақсимлашни таъминлаш бўйича ҳаракатлар олиб борилмоқда, дея қўшимча қилди у.
БМТнинг Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш марказий жамғармаси жорий йилда Конго Демократик Республикаси ва Нигер ҳукуматларига сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун жами 10 миллион долларлик ёрдам кўрсатди.
Мавзуга оид
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025
“Глобал иқтисодиёт қалтис паллада” — БМТ Трамп туфайли иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди
23:35 / 14.05.2025