Жаҳон | 11:10 / 15.08.2024
8010
3 дақиқада ўқилади

Литва Россия қўшинлари Калининграддан Курскка кўчирилганини аниқлади

Литва мудофаа вазири Касчюнасга кўра, Россия Калининград вилоятидан қўшинларининг бир қисмини олиб чиқиб кетган. Зеленский билан учрашувда у Россия Қуролли кучлари Курск вилоятини мудофаа қилиш учун кўпроқ ресурсларга муҳтож эканини айтди.

Фото: AP

Литва Россия қўшинларини Калининград вилоятидан бир ҳафтадан ортиқ вақтдан бери Украина армиясининг ҳужуми давом этаётган Курскка ўтказаётганини таъкидлади. Литва мудофаа вазири Лауринас Касчюнас 14 август, чоршанба куни BNS агентлигига берган интервюсида у ерда жойлашган бўлинмаларнинг бир қисми Россия эксклавидан олиб чиқилганини айтди

«Уларга кўпроқ ресурслар керак, шунинг учун уларни бошқа минтақалардан олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда», деди у. У Россия қўшинлари ҳаракатининг бошқа тафсилотларини келтирмади. 

Литва Мудофаа вазирлиги раҳбари Зеленский билан учрашди

Бир кун аввал Литва Мудофаа вазирлиги раҳбари Киевда Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашди. Учрашувда у, шунингдек, Калининград вилоятидан Курскка қўшинлар мажбуран ўтказилаётганини маълум қилди. Киев томонидан эълон қилинган учрашувнинг видеоёзувида Касчюнас «Украина ҳарбийлари жасорати ва Украина расмийлари қарорлари туфайли» амалга оширилаётган Калининград вилояти «демилитаризацияси» ҳақида эълон қилди. 

Касчюнас сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларининг Россия ҳудудига ҳужуми Украина учун катта рамзий аҳамиятга эга. «Биринчидан, бу руҳий ютуқ, бу, албатта, жуда муҳим», - дея тушунтирди у. 

Россия томонидан Калининграддан қўшинлар юборилиши ҳақида ҳеч қандай маълумот тақдим этилмади.

Украина Қуролли кучларининг Курск областидаги ҳужуми 

Украина Қуролли кучлари 6 август куни Россиянинг Курск областига ҳужум бошлади. Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Олександр Сирский 12 август куни Украина армияси қарийб 1000 квадрат километр Россия ҳудудини назорат қилаётганини айтди. Жанглар Коренев ва Суджа районлари ҳамда Беловский районида давом этмоқда.

Bloomberg агентлиги Россия Қуролли кучларида Курск вилояти мудофааси учун кадрлар етишмаётганини қайд этиб, 2024 йил охиригача сафарбарлик эълон қилиниши мумкинлиги ҳақида ёзди. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари Мурманскдан Курск вилоятига ҳарбий хизматга чақирилувчилар кўчирилиши, чақирилувчилар Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашга мажбурланаётгани ҳақида ҳам маълум қилди. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти