Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Бу мамлакат болалари тақдири учун муҳим қонун бўлади” – болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова
Сўнгги йилларда болаларга нисбатан зўравонликлар сони ошиши кузатилди. Бунинг ортидан масъул идоралар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун Сенатда маъқулланди. Бу билан Ўзбекистон болалари тақдирида нималар ўзгариши кутилмоқда? Уларнинг ҳимояси қанчалик кучайди? Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова бу ҳақида маълумот берди.
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун тасдиқланди. Мазкур қонун болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, мурожаат қилинганда бепул ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам беришни йўлга қўйишга қаратилган. Жумладан, болалар учун ҳимоя ордерлари берилиши кўзда тутилган.
Қонунни ишлаб чиқишда ва уни парламентда кўриб чиқиш учун тайёрлашда Болалар омбудсмани, Бош прокуратура, ИИВ, МТМТВ, ССВ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.
Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова қонунни ишлаб чиқишда хорижий тажриба, хусусан, Дания, Финландия, Германия ва бошқа давлатларнинг боланинг энг устун манфаатларини таъминлашга оид тажрибаси ўрганилганини айтди.
“Айнан мазкур Қонун билан болага нисбатан зўравонликнинг деярли барча шакллари эътироф этилмоқда. Бунда нафақат зўравонликнинг жисмоний, жинсий, руҳий шакллари, балки ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация, мажбурлаш, буллинг каби шакллари мавжудлиги қонунан тан олинмоқда. Ушбу Қонун ваколатли органларнинг болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини аниқ тартибга солади - махсус ваколатлар, ўзаро ишлаш алгоритми ва ҳамкорлик механизми асосида тегишли чоралар кўзда тутилди.
Қонунан болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича умумий ва индивидуал чоралар, белгиланмоқда. Хусусан:
- тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган болага ҳимоя ордерини расмийлаштириш;
- оилада болага ота-онаси ёки яқин қариндошлари томонидан зўравонлик ҳолатлари аниқланганда, болани оиладан олиб қўйиш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш;
- зўравонликка йўл қўйганларга коррекция чораларини қўллаш ва бошқалар.
Муҳими, Қонун билан болага жисмоний жазо қўллаш тақиқланмоқда. Бундан асосий мақсад - болани уриш ва таҳқирлаш тарбия усули эмаслиги, бу боланинг келгуси ҳаётига салбий таъсир қилиб, унга катта талофат етказишини одамлар тафаккурига сингдиришдир.
Тарбия борасида эски қолип ва ижтимоий нормалардан чекиниш зарур!
Ота-оналар томонидан фарзандларига нисбатан ҳеч бир ҳолатда зўравонлик қилиниши ёки бирор ҳаракати учун уриш, калтаклаш ёки унинг соғлиғига бошқача зиён етказувчи жисмоний жазо қўллаш мумкин эмас! Боланинг ҳаёти, соғлиғи ҳамда шаъни ва қадр-қиммати қонун билан ҳимояланган”.
Мавзуга оид
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
17:14 / 19.04.2025
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди
20:06 / 14.04.2025
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди
09:52 / 21.02.2025