Литва дронлар ва бошқа ҳарбий эҳтиёжлар учун яна 130 млн евро ажратди
Болтиқбўйи давлатининг мудофаа эҳтиёжларига сарфланадиган харажатлар 2024 йилда ЯИМ 3,2 фоизигача ошади.
Литва ҳукумати дронлар ва бошқа ҳарбий эҳтиёжлар учун яна 130 миллион евро ажратди, деб хабар беради DELFI.
Шундай қилиб, 2024 йилда Болтиқбўйи давлатининг мудофаа эҳтиёжларига сарфланадиган харажатлар ялпи ички маҳсулот 3,2 фоизигача кўтарилади, дея таъкидлаган агентлик мудофаа вазири Лауринас Кашчюнаснинг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда.
Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу қарордан кейин Литва бу кўрсаткич бўйича НАТО давлатлари орасида тўртинчи ўринни эгаллайди.
Литва Мудофаа вазирлиги дронлар ва учувчисиз учоқ тизимларини харид қилиш, ҳарбий хизматчиларни тунги кўриш мосламалари ва лазер нишонлари билан таъминлаш, шунингдек, Piorun кўчма зенит-ракета комплексларини сотиб олиш ва бошқа мудофаа лойиҳаларини амалга ошириш учун қўшимча маблағ ажратишни режалаштирмоқда, дея тушунтирди вазир.
Кашчюнас, шунингдек, ҳозирги Литва ҳукумати иш бошлаганидан бери мудофаа харажатлари 1,1 миллиарддан 2,42 миллиард еврога кўпайганини таъкидлади, бу «армияни модернизация қилиш жараёнида сезиларли муваффақиятга эришиш имконини берди».
Россия Федерацияси ва Украина ўртасида 2,5 йилдан бери давом этаётган можаро фонида НАТО давлатлари мудофаа харажатларини оширишга ва 2024 йилда алянс томонидан 2014 йилда ўрнатилган ялпи ички маҳсулотнинг камида 2 фоизини бунга сарфлаш мақсадини амалга оширишга интилмоқда.
НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг сўзларига кўра, иттифоқчилар жорий йилда мудофаа харажатларини ўртача 18 фоизга оширади, бу эса ўн йилликлардаги энг катта ўсишдир.
Мавзуга оид
10:47 / 11.11.2024
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
10:38 / 11.11.2024
Тошкентда Ўзбекистон-Литва бизнес-форуми ўтказилди
10:58 / 07.11.2024
Хитойда 158 км магистрал йўл дронлар ёрдамида қурилди
17:36 / 04.11.2024