Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аэропортида 20 ёшли қиз фоҳишалик учун Дубайга олиб кетилаётгани аниқланди
Тошкент вилоятида яшовчи 20 ёшли йигит ўзи тенги қиз танишини катта даромад топишга ишонтириб, Дубайга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлгани аниқланди.

Фото: ИИББ
Тошкент вилоятида 20 ёшли қиз одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинди.
Вилоят ИИББ хабарига кўра, ўтказилган тезкор тадбирда Ангрен шаҳрида яшовчи йигит А.Р. (2004 йилда туғилган) ўзига таниш бўлган 20 ёшли қиз С.Т.ни алдаб, катта даромад топишга ишонтиргани аниқланган.
А.Р. қизни Тошкент халқаро аэропорти орқали Дубай шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Йигит қизни жўнатаётгани учун Дубай шаҳрида яшовчи аёлдан 2 минг доллар олган.
Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодекси 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»

10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди

14:19 / 01.05.2025
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади

17:32 / 29.04.2025