Украина Курск областида «юзлаб ҳарбийлар» асир олинганини эълон қилди — фотосуратлар
Украина қуролли кучлари Курск областидаги юришни давом эттирмоқда
Украина қуролли кучлари Курск областидаги амалиётини давом эттирмоқда. «Биз давом этамиз. Турли ҳудудларда кунига бирдан икки километргача», дея ёзган ўз телеграм-каналида Украина президенти Володимир Зеленский. Украина реинтеграция вазири Украина ҳудудига эвакуация бўлишни истаган ёки инсонпарварлик ёрдамларига муҳтож бўлган курскликлар учун 24 соат давомида ишлайдиган ишонч телефонларини йўлга қўйган ва уларга «зарур ҳимоя ва гуманитар ёрдам» кўрсатилишини ваъда қилган. «Медуза» 14 август куни Суми областида — Россия билан чегара ҳудудида олинган фотосуратларни намойиш этди.
Украин нашрларида асир тушган россиялик ҳарбий хизматчиларнинг фотосуратлари эълон қилинди. Украина хавфсизлик хизматига кўра, Курск областида бир кунда 102 киши қўлга олинган
Украина хавфсизлик хизмати махсус топшириқли бўлинмалари жангчилари 14 август куни Курск областида 102 нафар россиялик ҳарбий хизматчини қўлга олган. Украинадаги нашрлар ва «Хочу жить» проекти асирларнинг фотосуратларини намойиш этди — бу суратларда РФ қуролли кучлари 488-гвардиячи мотоўқчилар полки ҳамда «Ахмат» бригадаси бўлинмалари жангчилари акс этган.
Украина нашрларининг махсус хизматлардаги суҳбатдошларига кўра, бу кенг кўламли уруш бошланганидан буён бир ҳаракатда энг кўп миқдорда россиялик ҳарбийлар асир олиниши бўлган.
«Украина хавфсизлик хизматининг „А“ Марказий махсус амалиётлар хизмати жангчилари душманнинг ҳар томондан бетонланган ва яхши мустаҳкамланган — ерости алоқа йўллари ва шахсий таркиб яшаши учун ётоқхоналар, ошхоналар, қуроллар омбори ва ҳатто ювиниш хонасига эга таянч пунктини эгаллади ва тозалади. Керагидан ортиқ озиқ-овқат ва ўқ-дорилари бўлган душман таслим бўлмоқчи эмасди», — дея манбанинг сўзларини келтиради «Украинская правда».
«Хочу жить» проект қўллари ортга боғланган ҳолда юзтубан ётган ҳарбий хизматчилар акс этган видеони ҳам намойиш этган. Хабар қилинишича, россиялик ҳарбийларни командирлари ташлаб кетган, шу туфайли улар «тўғри қарор қабул қилишган ва асир тушишган».
Наймасовіше взяття ворога в полон: бійці СБУ захопили 102 вояка РФ на Курщині 14 серпня
— Українська правда ✌️ (@ukrpravda_news) August 15, 2024
відео джерела УП pic.twitter.com/J3VDwATBgs
14 август куни ҳам Украина қуролли кучлари бош қўмондони Олександр Сирский украин ҳарбийлари «Курск областида кун бошланганидан буён 100 дан ортиқ ҳарбий асир олингани»ни айтганди.
⚡️⚡️⚡️Рота российских солдат сдалась в плен в Курской области!
— Проект «Хочу жить» (@hochuzhit_com) August 15, 2024
Вчера, 14 августа, более ста оставленных командирами россиян, приняли правильное решение и сдались в плен. Их можно понять, тяжело вести боевые действия, когда тобою командуют самодуры и казнокрады⤵️ pic.twitter.com/wi9SkjLdqA
Курск областида асир олиниб, асирларни сақлаш марказларига жойлаштирилган россиялик ҳарбийлар
FT нашри билан суҳбатда украиналик мулозимлар ва ҳарбийларнинг маълумот беришича, Украина қуролли кучларининг 6 август куни бошланган амалиёти давомида «юзлаб» россиялик асирга тушган. «Важние истории» аниқлашича, улар орасида камида 25 нафар муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар бор. Россия ҳукумати вакиллари ҳозирча асирга тушган ҳарбийлар тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирмади, аммо, FT ёзишича, Россия аллақачон Украина билан асирлар алмашуви бўйича музокараларни бошлаган. Украина мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов Украина томони бўлғуси алмашувлар доирасида биринчи навбатда оғир ярадорлар ва оғир беморларни, аёллар ҳамда узоқ вақтдан буён асирликда қолаётганларни, жумладан «Азовстал» мудофаачилари ҳамда қрим-татарларни қайтаришни режалаштираётганини айтган. Россиялик асирлар ҳам махсус марказларда алмашувни кутмоқда. «Медуза» Курск областида асир тушганлар сақланаётган шундай марказлардан бирида олинган фотосуратларни тақдим этди.