Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боку Арманистон Нахчивондаги Озарбойжон позицияларини ўққа тутгани ҳақида хабар берди
Ҳодиса 16 август куни маҳаллий вақт билан тахминан 03:20 да содир бўлган.
Озарбойжон армиясининг позициялари яна Арманистон қуролли кучлари томонидан ўққа тутилди. Бу ҳақда Озарбойжон Мудофаа вазирлиги хабарида айтилади.
Хабарда айтилишича, ҳодиса 16 август куни маҳаллий вақт билан тахминан 03:20 да содир бўлган.
Идора аниқлик киритишича, Озарбойжон армиясининг Озорбайжон Нахчивон Мухтор Республикаси Садарак тумани йўналишида жойлашган позицияларига ўқ узилган.
Озарбойжон Мудофаа вазирлиги Озарбойжон армиясининг бўлинмалари ушбу йўналишда тегишли жавоб чораларини кўрганини маълум қилди.
Бир кун аввал ҳам Озарбойжон Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучлари Озарбойжон армиясининг Нахчивон Мухтор Республикасидаги позицияларини ўққа тутгани ҳақида хабар берган эди.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
21:04 / 02.05.2025