Жаҳон | 11:28 / 19.08.2024
1486
2 дақиқада ўқилади

Amnesty International можаролар ҳудудига қурол етказиб берилишини қоралади

Дунёнинг баъзи йирик экспортчилари Халқаро қурол савдоси шартномасининг чекловчи қоидаларини очиқчасига бузмоқда, дея маълум қилди AI.

Фото: Bassam Masoud / Reuters

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Amnesty International (AI) Яқин Шарқ каби ҳарбий можаролар бўлган минтақаларга қурол-яроғ етказиб берилишининг номақбуллигини таъкидлади. 19 август, душанба куни AI вакиллари биологик қуролларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва тўплашни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияни кучайтириш бўйича ишчи гуруҳ мажлисида: «Дунёнинг баъзи йирик экспортёрлари Халқаро қурол савдоси шартномасининг чекловчи қоидаларини очиқдан-очиқ бузмоқда», дея маълум қилди. 

Ҳуқуқ фаолларига кўра, ноқонуний қурол етказиб бериш Ғазо сектори, Судан, Мянма ва бошқа ҳудудларда катта талафотларга олиб келган. AI Халқаро қурол савдоси шартномаси 2014 йил декабрида кучга кирганидан бери ташкилот жиддий қонунбузарликларга олиб келган бир қатор ноқонуний етказиб бериш ҳолатларини қайд этганини таъкидлади. 

Қурол савдоси шартномасига аъзо бўлмаганлар

2013 йил апрел ойида БМТ Бош ассамблеясида 150 дан ортиқ давлатлар қурол савдоси шартномасини қўллаб-қувватлаган эди. Ушбу ҳужжат 2014 йил 24 декабрда кучга кирди. Бугунги кунга қадар 81 давлат унга аъзо бўлиб, 130 давлат уни имзолаган. 

Хусусан, Россия, Украина, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Покистон ва Саудия Арабистони Халқаро қурол савдоси шартномаси иштирокчиси эмас. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Гўзаллик ва саломатлик манбаи!

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди