Жаҳон | 10:31 / 19.08.2024
1617
1 дақиқада ўқилади

Бангладешдаги таълим муассасалари қайта очилди

Норозилик туфайли қолдирилган имтиҳонлар 11 сентябрга белгиланган.

Фото: Anadolu Agency

Бангладешда Озодлик учун уруш фахрийлари оилалари учун давлат иш ўринлари ажратилишига қарши намойишлар туфайли 17 июл куни номаълум муддатга ёпилган таълим муассасалари бир ойлик танаффусдан сўнг қайта очилди.

Dhaka Tribune хабарига кўра, Бангладеш таълим вазирлиги мамлакат бўйлаб мактабларнинг ҳолати ҳақида буйруқ чиқарган.

Вазирлик ўқувчилар хавфсизлиги учун 17 июл куни номаълум муддатга ёпилган таълим муассасаларини қайта очишни буюрди. 

Бугундан бошлаб мактаблар иш бошлади. Норозилик туфайли қолдирилган имтиҳонлар 11 сентябр куни ўтказилиши режалаштирилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид