Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Telegram’га киришда муаммолар кузатилди. Ҳукумат мессенжерни блоклашга тайёрланаётган бўлиши мумкин
Дунёнинг турли давлатларидаги интернет-ресурслар фаолияти тўғрисида маълумот тўпловчи Downdetecor сервиси бошқа мамлакатларда Telegram билан носозлик кузатилганини қайд этмаган.
Россияда Telegram фойдаланувчилари 19 август кечаси мессенжер фаолиятида узилишларга дуч келди. «Сбой.рф» ва Downradar статистика сервисларига кўра, асосан Москва ва Санкт-Петербургдаги фойдаланувчилар мессенжерга VPN’сиз кира олмай қолган.
Интернет ҳимояси жамияти директори ва Telegramʼдаги «ЗаТелеком» канали муаллифи Михаил Климарёвнинг таъкидлашича, носозлик Россия ҳукумати томонидан Telegram’ни блоклаш ёки узиш бўйича ўтказилган тест натижасида юзага келган бўлиши мумкин. Унинг фикрича, мессенжер фақат Россияда ишламай қолгани бунга исбот бўла олди. Дунёнинг турли давлатларидаги интернет-ресурслар фаолияти тўғрисида маълумот тўпловчи Downdetecor сервиси бошқа мамлакатларда Telegram билан носозлик кузатилганини қайд этмаган.
Август бошларида «Роскомнадзор» «қонунчиликни бузгани учун» Signal мессенжери блокланишини эълон қилганди. Идорадагиларнинг қайд этилишича, ундан «террорчилик ва экстремистик мақсадларда» фойдаланилган.
Июл охирларида эса Россия ҳукумати мамлакатда YouTube’нинг ишлашини секинлаштирди. Шунингдек, Россияда YouTube видеохостинги муқобили сифатида ишлаб чиқилган «Платформа» мамлакатда Google сервислари блокланиши бошлангач ишламай қолгани тўғрисида хабар берилганди.
Аввалроқ Google AdSense контекстли рекламалар сервиси Рунетдаги ишини тўлиқ йиғиштириб, Россиядаги фойдаланувчиларнинг қайд этиш ҳисобларини ўчириши маълум бўлган эди.
“Биз барча жойлашган мамлакати сифатида Россия кўрсатилган AdSense аккаунтларини ўчирамиз. Бундай аккаунтлар орқали монетизациядан даромад олиш тўхтатилганини билдиради. Агар аккаунтда тўловларни қабул қилиш ўчирилмаган бўлса ва тўлов маррасига етиб келинмаган бўлса, июл ойи учун тўловлар 21-26 август оралиғида тўлаб берилади”, — дейилади Google Payments жамоаси хабарида.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025