Ўзбекистон | 11:11 / 19.08.2024
5694
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев бугун Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюради 

20 август куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон президентининг тадбиркорлар билан мулоқоти бўлиб ўтади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 19 август куни президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюради.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, сафар давомида саноат корхоналари, IT ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириш, маҳаллаларда аҳоли ҳаёти билан танишиш режалаштирилган. 

Қайд этилишича, янги мажмуалар ишга туширилиб, навбатдаги лойиҳалар бошланади.

20 август куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон президентининг тадбиркорлар билан мулоқоти бўлиб ўтади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид