Жаҳон | 10:40 / 20.08.2024
3439
2 дақиқада ўқилади

Америкалик таниқли телебошловчи Фил Донаҳю вафот этди

Ток-шоу жанрини бошлаб берганлардан бири Фил Донаҳю русийзабон томошабинларга 80-йилларнинг охирида АҚШ ва СССР ўртасида бўлиб ўтган иккита телекўприк орқали таниш эди.

Фил Донаҳю Фото: Dennis Van Tine / ZUMAPRESS / Globallookpress

АҚШда машҳур телебошловчи Фил Донаҳю 18 август куни 88 ёшида вафот этди. Унинг ўлими ҳақида 19 август, душанба куни The Washington Post нашри хабар берди

Донаҳю ток-шоу жанрини бошлаб берганлардан бири эди. Унинг муаллифлик дастури - «Фил Донаҳю шоуси» биринчи марта 1967 йилда эфирга узатилган бўлиб, аслида замонавий маънода томошабинлар иштирокидаги биринчи кундузги ток-шоу эди. Дастур 1996 йилгача давом этди.

Фил Донаҳу 80-йилларнинг охирида Владимир Познер билан биргаликда ўтказган АҚШ ва СССР ўртасидаги иккита телекўприк туфайли русийзабон томошабинлар орасида машҳур бўлди. Ушбу телекўприклар қайта қуриш ва совуқ урушнинг тугаши рамзига айланди. 1986 йилда Донаҳю Чернобил АЭС аварияси жойига ташриф буюрган биринчи хорижий мухбир бўлди. 1991 йилдан 1996 йилгача у Владимир Познер билан CNBC телеканалида «Познер ва Донаҳю» номли долзарб мавзулар дастурини олиб борди. 

Донаҳю 20 та «Эмми» мукофотини қўлга киритган: ўн марта ток-шоу бошловчиси, ўн марта ток-шоу муаллифи сифатида. 2024 йил март ойида у АҚШнинг энг олий фуқаролик мукофоти - Президентлик Озодлик медалини олди. 

Мавзуга оид