Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг АТТО карталаридан Қирғизистонда ҳам фойдаланиш имконияти жорий қилинади
Шунингдек, Қирғизистон аҳолиси Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб йўлкира ҳақини маҳаллий «Тулпор» карталари билан тўлаши мумкин бўлади.
Қирғизистоннинг «Тулпор» компанияси ва Ўзбекистондаги йўлкира тўловининг автоматлаштирилган тизими оператори АТТО ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Бу ҳақда Бишкек шаҳри маъмуриятига таяниб 24.kg хабар берди.
Қайд қилинишича, тез орада Қирғизистон аҳолиси Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб жамоат транспорти йўлкира ҳақини маҳаллий «Тулпор» карталари билан, қўшни давлат фуқаролари эса Бишкекда АТТО карталари орқали тўлаши мумкин бўлади.
«Ушбу ҳамкорлик нафақат транспорт тизимларини интеграциялашувини тезлаштиради, балки саёҳатни ҳамма учун қулайроқ қилади», дейилади хабарда.
Икки тизимни бирлаштиришга тайёргарлик жараёни аллақачон бошлангани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025