Ўзбекистон | 15:21 / 21.08.2024
1548
1 дақиқада ўқилади

Британия Ўзбекистонда таълим соҳасида янги дастурларни жорий этиш имконини ўрганяпти

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг Pearson таълим ташкилотининг вице-президенти Жейн Бейкер билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Таълим йўналишида Ўзбекистон ва Британия ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этиши қайд этилган ҳолда, мазкур жабҳада Pearson ташкилоти билан алоқаларни йўлга қўйиш ҳар икки томон учун манфаатли бўлиши таъкидланди.

Томонлар Pearson таълим дастурларини Ўзбекистонда кенг жорий қилиш, профессионал ва олий таълим муассасалари талабалари битирувчилари ҳамда мутахассисларининг Британия университетлари билан ўзаро манфаатли асосда ҳамкорликда ишлашлари учун амалий кўмак кўрсатиши тўғрисида ҳам фикр алмашдилар.

Штаб-квартираси Лондонда жойлашган Pearson таълим хизматларини кўрсатувчи дунёдаги энг етакчи компания ҳисобланади. Ташкилот мактаблар учун дарсликлар, онлайн ўқув курслар, уларда баҳолаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, ўқитувчиларнинг малакасини оширишда техник ёрдам кўрсатиш йўналишларида фаолият олиб боради.

Мавзуга оид