Берлин ва Варшава ўртасида «Шимолий оқим» бўйича зиддият юзага келди
Полша расмийлари газ қувурларини портлатганликда гумон қилинаётган украиналикни ҳибсга олиш учун Германия томонидан берилган ордерни расмий сабабларга кўра рад этди, деб ёзади WSJ.
Полша прокуратураси Германия илтимосига кўра, «Шимолий оқим-1» ва «Шимолий оқим-2» газ қувурларидаги портлашларга алоқадорликда гумон қилинган украиналикни ҳибсга ололмаслигини билдирганидан сўнг, Берлин бунга Полша ҳукумати даражасида эришишга қарор қилди. Бироқ, бу ҳеч қандай натижа келтирмади, дея 20 август куни The Wall Street Journal манбаларга таяниб хабар берди.
«Баъзи немис терговчилари ва сиёсатчиларининг таъкидлашича, Полша ҳукумати атайлаб терговни издан чиқаришга уринган. Ўтган йили Полша расмийлари Полша портида турган яхтанинг видеокузатув тасвирларини тақдим этишдан бош тортган. Полша ички хавфсизлик хизмати ABW бу даъволарни рад этди ва бундай ёзувлар йўқлигини билдирди», — дейилади нашрда.
Полша расмийси: Портлатганлар мукофотланиши керак
Берлин июн ойида Варшавага портлашларга алоқадорликда гумон қилинган украиналик дайвер Владимир Журавлевни ҳибсга олиш учун ордер юборган. Бироқ Полша прокуратураси иш Ички хавфсизлик агентлиги томонидан кўриб чиқилмагунча уни ҳибсга олишдан бош тортди.
2 июл куни Германия федерал канцлери Олаф Шолц бошчилигидаги Берлин делегацияси Полша ҳукумати билан қўшма учрашув ўтказиш учун Варшавага ташриф буюрди. Ташриф давомида Германия томони полшалик ҳамкасбларидан буйруқ ижросини таъминлашни сўради. Бироқ, 6 июл куни гумонланувчи Полшани тарк этиб, Украинага йўл олди, деди WSJ’га терговдан хабардор манба. У ерда яна икки гумонланувчи бор - Scuba Family сувости шўнғиш мактаби асосчилари Евгений Успенский ва унинг рафиқаси Светлана.
Полша юқори мартабали амалдорларидан бири ўзининг немис ҳамкасбига қувур йўқ қилинишида рол ўйнаган ҳар қандай потенциал гумондорлар «ҳибсга олинмасдан, медаллар билан тақдирланиши керак» деган, дея таъкидлайди WSJ.
Мавзуга оид
16:02 / 21.11.2024
ОАВ: Диверсион гуруҳи «Турк оқими»ни портлатишга тайёрланган
16:02 / 20.11.2024
Варшава кўчаларидаги ўлимлар 2 баробарга камайтирилди: қандай қилиб?
11:02 / 18.11.2024
Полша бош вазири: Яқин ҳафталар Киев учун ҳал қилувчи бўлади
14:34 / 15.11.2024