Фан-техника | 23:08 / 22.08.2024
7007
1 дақиқада ўқилади

BMW биринчи марта Европада электромобиллар савдоси бўйича Tesla’дан ўзиб кетди

Аммо Америка компанияси таъминотнинг умумий сони бўйича ҳамон етакчилик қилмоқда.

Фото: Bloomberg

Германиянинг BMW автомобил ишлаб чиқарувчиси Европада электромобиллар савдоси бўйича илк бор Американинг Tesla компаниясидан ўзиб кетди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Европа Иттифоқида BMW электромобиллари савдоси 2024 йил июлида қарийб 33 фоизга ошиб, 14 869 донага етган. Шу билан бирга, Tesla сотуви 16 фоизга камайиб, худди шу даврда 14 561 донани ташкил этди.

Агентлик таъкидлаганидек, бу Европа компаниясининг электромобиллар савдоси бўйича биринчи марта Tesla’дан ўзиб кетишидир.

Шунга қарамай, Tesla йил давомида электромобил етказиб бериш бўйича ҳамон етакчилик қилмоқда - 178 700 та. BMW эса 97 525 та.

Tesla сўнгги ойларда бутун дунё бўйлаб таъминотнинг қисқаришини қайд қилмоқда. 2 июл куни компания ҳисоботини эълон қилди, унда 2024 йил иккинчи чорагида таъминот ҳажми деярли 5 фоизга камайганини кўрсатган. Бу даврда Tesla 443 956 та автомобил сотди, бу ўтган йилги 466 140 донадан кам.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид