Жаҳон | 00:09 / 22.08.2024
7938
3 дақиқада ўқилади

Ойнинг Жанубий қутбида магма океани қолдиқлари борлиги аниқланди

Ҳиндистон томонидан учирилган космик аппарат бир нечта таҳлилларни ўтказиб, қўнган ҳудудидаги тошлар таркибида калций ва алюминий кўплигини аниқлашга муваффақ бўлган.

Фото: NASA, JPL-Caltech

2023 йилнинг августида Ҳиндистоннинг «Чандраян-3» миссияси Ойга қўнишни амалга оширган эди. Бортида «Прагян» луноходи бўлган «Викрам» космик аппарати Жанубий қутбдаги энг йирик ҳавза — Эйткендан 350 километр узоқликдаги Мансини ва Богуславский крателари орасига қўнган.

Шундан кейин «Прагян» луноходи Ой юзасидаги саёҳатини бошлаган. У тупроқни таҳлил қилишга мўлжалланган альфа-заррачалар рентген спектрометри (APXS) билан жиҳозланган. 23 августдан 2 сентябрда қадар у 103 метр масофани босиб ўтиб, Ернинг табиий йўлдошини 23 та нуқтасида 30 маротаба ўлчашларни амалга оширган.

APXS Ой юзасига альфа-зарралар тарамини, рентген нурларини йўналтириб, улардан қайтаётган нурланиш спектрини қабул қилиб олган. Олдиндан мажвуд маълумотлар билан тупроқ таркибини таққослаган аппарат унинг асосини нима ташкил этишини аниқлаган.

Таҳлиллар натижасига кўра, 23 та нуқтанинг биттасидан ташқари қолган барчаси реголитнинг ягона таркибини кўрсатган. Қурилма асосий ва иккиламчи кимёвий элементларни қайд этган. APXS бир миллиметр атрофидаги юзадан намуналар олган, аммо уларнинг айримлари машина ғилдираклари томонидан чиқариб ташланган бир неча сантиметр чуқурликдаги тупроқ намуналари ҳам бўлиши мумкин.

Космик аппарат қўнган ҳудуддаги тошлар таркиби калций ва алюминий билан бойитилган, темир ва титан улуши ҳам. Бу материк анортозитлардан ташкил топган типик тупроқни билдиради. 

АҚШнинг «Апполон-16», советларнинг «Луна-20» ва Хитойнинг «Чанэ-4» миссиялари ҳамда APXS томонидан олинган намуналар ораси бир-бирига ўхшайди.

«Қўниш жойи бир-биридан анча узқода: бу экватор, ўрта кенглик ва жанубий юқори узунлик. Тош намуналарининг таркибини ўхшашлиги Ойда магма океани бўлгани ҳақидаги фаразларни тасдиқлайди», — дейди илмий иш муаллифлари.

Яна бир кенг тарқалган гипотезага кўра, Ой Ернинг бир бўлаги ҳисобланади — у Марс катталигидаги космик жисм билан тўқнашувдан кейин ҳосил бўлган. Тўқнашув вақтида бўлажак сунъий йўлдошнинг юқори километрлари эриб кетиб, унинг юзасида магма океанини ҳосил қилган. Ой материкларида тарқалган тоғ жинслари — анортозитлар буни тасдиқлайди.

Мавзуга оид