Жамият | 19:03 / 22.08.2024
9109
1 дақиқада ўқилади

ЎзА сунъий интеллект ёрдамида яратилган мухбир иш бошлаганини эълон қилди

Робот-мухбир Ўзбекистон янгиликларини ўзбек, инглиз, рус, француз, араб, хитой, немис, испан ва қозоқ тилларида ўқиб беради.

Фото: Видеодан кадр

ЎзА ахборот агентлигида сунъий интеллект ёрдамида яратилган робот-мухбир иш бошлади. Унга Собира Холдорова номи берилди.

Қайд қилинишича, у Ўзбекистон янгиликларини ўзбек, инглиз, рус, француз, араб, хитой, немис, испан ва қозоқ тилларида ўқиб беради.

Таъкидланишича, сохта видеолардан ҳимояланиш мақсадида ҳар бир видеога махсус QR-код қўйилади. У орқали видео ҳақиқийлигини аниқлаш мумкин.

Маълумот берилишича, Собира Холдорова — тарихий шахс, Марказий Осиё ва Ўзбекистондаги биринчи профессионал аёл журналист. У совет даврида қатағон қилинган. Унинг номини сунъий интеллектга қўйиш орқали ёрқин хотирасини тиклаш мақсад қилингани таъкидланмоқда.

Мавзуга оид