Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Москва ўртасида темирйўл қатновлари тикланади
Коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган Тошкент — Москва йўналиши бўйича поезд қатнови қайта тикланади.
2024 йил 24 сентябрдан «Тошкент — Москва — Тошкент» йўналишида қатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабар берди. Қатновлар 2020 йилда коронавирус пандемияси даврида тўхтатилган эди.
Қайд қилинишича, Тошкент — Москва йўналиши бўйича биринчи поезд 24 сентябрда йўлга чиқади. Кейинги рейслар 2 октябр, 10 октябр, 26 октябр, 2 ноябр, 18 ноябр, 26 ноябр, 4 декабр, 12 декабр кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Москва — Тошкент йўналишидаги биринчи поезд 28 сентябр куни йўлга чиқади. Кейинги рейслар 6 октябр, 14 октябр, 30 октябр, 6 ноябр, 22 ноябр, 30 ноябр ва 8 декабр кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Чипталарни «Ўзбекистон темир йўллари» сайти орқали харид қилиш мумкин. 24 сентябрда жўнайдиган поезд учун қуйидаги нархлар белгиланган:
- плацкарт — 2 616 770 сўм ($206);
- купе — 3 574 240 сўм (282 доллар).
Компаниянинг таъкидлашича, чипталарни олдиндан сотиб олишда чегирма берилади. Мисол учун, поезд жўнашидан 41-45 кун олдин сотиб олинса, асосий нархнинг 35 фоизи миқдоридаги энг катта чегирмага эга бўлиш мумкин.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025