Жамият | 18:20 / 24.08.2024
5761
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди

Шунингдек, у жаримага ҳам тортилди.

Фото: «Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ

Тошкент вилояти, Янгийўл туманида ичимлик суви тармоғига ноқонуний уланган корхона раҳбари суд томонидан озодликдан маҳрум этилди.

«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ хабарига кўра, «HTB-AS INVEST» корхонаси ичимлик суви тармоғига ўзбошимчалик билан уланган ва давлатга қарийб 295 млн сўм зарар етказган.

Корхона раҳбари A.X. Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 5 йил 1 ой муддатта озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, 45 млн сўм миқдорида жаримага тортилган.

Мавзуга оид