Тошкент метросининг «Ўзгариш» бекатида ёнғин юз берди
Бунга релслардаги қисқа туташув сабаб бўлгани, носозлик бартараф этилгани таъкидланмоқда.
27 август куни Тошкент метрополитени «Чилонзор» йўлининг «Ўзгариш» бекатида ёнғин юзага келгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. «Тошкент метрополитени» ҳолатга изоҳ берди.
Қайд қилинишича, 27 август куни соат 19:28 лар атрофида «Ўзгариш» бекатининг контакт релсидаги қурилмалардан бирида қисқа туташув содир бўлган. Юзага келган носозлик машинист ҳамда бекатдаги метрополитен ходимлари томонидан зудлик билан бартараф этилган. Бу вақт давомида поезд ичидаги йўловчилар бекатга туширилган ва 4 дақиқадан сўнг поезд ҳаракати қайта тикланган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги таъкидланмоқда.
Хабарга кўра, поездлар белгиланган жадвал бўйича ҳаракатланмоқда.
Мавзуга оид
16:43 / 27.11.2024
Наманганда JAC пикапи ёниб кетди
23:47 / 26.11.2024
Тошкентда юк машинаси билан тўқнашган Isuzu ҳайдовчиси ҳалок бўлди
21:14 / 26.11.2024
Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган машиналар устига дарахт шохи қулади
21:02 / 26.11.2024