Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маккада қийин аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
2024 йил феврал ойидан буён Cаудия Арабистонининг Макка шаҳридаги шифохоналардан бирида даволанаётган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди.
Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги бош консулхонаси маълумотига кўра, у шу йилнинг январ ойида оила аъзолари билан зиёрат қилиш учун Саудия Арабистонига келган ва кейинчалик инсулт ташхиси билан Макка шаҳридаги Ибн Сино касалхонасига даволаниш учун ётқизилган. Ватандошнинг виза муддати тугаши ва мамлакатдан чиқиб кетишга тақиқ қўйилгани туфайли Ўзбекистонга қайтишга бўлган барча уринишлари муваффақиятсизликка учраган.
Шу вақт давомида Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси И.И.нинг оиласига зарур маслаҳат ёрдамини кўрсатган ва дипломатлар Саудия сайёҳлик компанияларидан бири билан биргаликда ватандошни Ўзбекистонга қайтарилишида кўмаклашди.
Барча масалалар ҳал этилгач, жорий йилнинг 22 август куни беморнинг уйига парвози учун йўл ҳужжатлари расмийлаштирилиб, шифохонадан Жидда халқаро аэропортига зарур тиббий асбоб-ускуналар билан етказилиши таъминланди.
Натижада, жорий йилнинг 23 август куни фуқаро И.И. ва унинг ўғли Ж.И. шифокор ҳамроҳлигида Тошкентга жўнатилди.
Мавзуга оид
15:55 / 07.01.2025
Саудия Арабистонида ёмғирлар туфайли Макка ва Мадинани сув босди
18:28 / 24.06.2024
Ҳаж мавсумида вафот этганлар сонининг кўплиги сабаблари маълум қилинди
20:14 / 20.06.2024
Маккада жазирама туфайли ҳалок бўлганлар сони мингдан ошди
14:26 / 19.06.2024