АҚШда SpaceX парвозлари тўхтатиб қўйилди
Федерал фуқаролик авиацияси бошқармаси бунга 27 август куни учирилган ташувчи ракета қулаб тушиб, ёниб кетгани сабаб бўлганини маълум қилди
АҚШ Федерал фуқаролик авиацияси бошқармаси (FAA) SpaceX парвозларини тўхтатиб қўйди, деб хабар беради Associated Press.
FAA 27 август куни Флорида соҳиллари бўйида ташувчи ракетанинг ёниб кетиши билан боғлиқ ҳолатдан кейин тергов олиб боришни буюрди. Ҳозирча бу SpaceX’нинг бўлажак парвозлари экипажига — бири хусусий, иккинчиси NASA учун — қандай таъсир кўрсатиши номаълум.
Ракета Канавералдаги космик марказидан учирилган бўлиб, орбитага 21 та Starlink сунъий йўлдошини олиб чиққан. Аммо океандаги платформага қўниш вақтида ракетанинг биринчи поғонаси ёниб кетиб, авария ҳолатини юзага келтирган.
FAA компания Falcon-9 ни ишга туширишни давом эттиришидан олдин SpaceX’нинг авария ҳақидаги хулосаларини тасдиқлаши кераклигини айтди. Мазкур ҳолатдан кейин Калифорниядан учириладиган Starlink парвозлари зудлик билан тўхтатилди.
SpaceX вице-президенти Жон Эдварснинг маълум қилишича, компания ташувчи ракета билан боғлиқ ҳолатга ойдинлик киритиш учун «имкон қадар тезроқ» ишламоқда.
Мавзуга оид
12:00 / 30.10.2024
АҚШ Давлат департаменти Данияга "ҳаво-ҳаво" ракеталарини сотишни маъқуллади
22:03 / 25.10.2024
Crew Dragon-8 космик кемаси ХКСдан муваффақиятли қайтиб келди
22:13 / 24.10.2024
SpaceX компанияси Ўзбекистонга миллий космик дастурни ишлаб чиқишда ёрдам беради
21:00 / 15.10.2024