Ўзбекистон | 12:33 / 29.08.2024
1025
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда давлат бошқарувига сунъий интеллект технологиялари жорий этилиши мумкин

Ўзбекистон ва Словения давлат бошқарувига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилмоқда.

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Словениянинг Йожеф Штефан номидаги институтининг Ахборот технологиялари соҳасидаги билимларни узатиш маркази раҳбари Митей Ермол ва "Минтақавий мулоқот" халқаро нодавлат ташкилоти директори Катей Гершак билан онлайн учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида икки мамлакат илмий-тадқиқот институтлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Истиқболли йўналишлар — ахборот технологиялари, жумладан, давлат бошқарувига сунъий интеллект технологияларини жорий этишнинг аҳамияти алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистон Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти делегациясининг июл ойида Любляна шаҳрига ташрифи якунлари бўйича маълумот берилди.

Томонларни қизиқтирган асосий йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид