Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги янги элчиси тайинланди
Сенат раиси котибиятига раҳбарлик қилган Алишер Абдусаломов 1995 йилдан 2024 йилгача қисқа танаффус билан Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасига раҳбарлик қилган ва шу йил июн ойида вафот этган Виталий Фен ўрнига тайинланди.
Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Абдусаломов бугун тонгда Корея Республикаси пойтахтига келди.
У Сеулга тайинланишидан аввал Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси котибиятига раҳбарлик қилган.
Дипломат 40 ёшда. Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ва Жанубий Кореянинг Кёнг-Хи университетини битирган.
Алишер Абдусаломов касбий фаолиятини Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) бошлаб, етакчи мутахассисликдан Бош бошқарма бошлиғигача бўлган йўлни босиб ўтган. Унинг фаолиятида дипломатик хизмат ҳам муҳим ўрин тутади. Хусусан, у 2013-2016 йилларда Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, 2018-2024 йилларда эса Жанубий Кореяда ҳам ушбу лавозимда ишлаган.
Алишер Абдусаломов 1995 йилдан 2024 йилгача қисқа танаффус билан Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Виталий Фен ўрнига тайинланди.
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Фен 18 июн куни 77 ёшида вафот этди.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025