"Янги мактаб қуриш бўйича 11 тага яқин лойиҳа ишлаб чиқилди” – Ҳилола Умарова
Бу йил мактабларни 398 минг ўқувчи битирса, 1-синфга қабул қилинаётган болалар бундан икки баробар кўпроқ, 700 минг бўлиши кутилмоқда. Янги ўқув йили олдидан ўтказилган матбуот анжуманида соҳа вазири Ҳилола Умарова юкламани камайтириш учун йил давомида қўшимча 180 минг ўқувчи ўрни яратилиши режа қилинганини айтди. Шунингдек, у ўқувчи ўрнига қараб бир мактаб учун қанча маблағ талаб этилишини ҳам очиқлади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ўтган матбуот анжуманида вазир Ҳилола Умарова мамлакатда мактаблар дефицити, ўқувчиларнинг кўплиги сабаб юклама юзага келаётганини таъкидлади.
“Бу йил бизда 398 мингга яқин ўқувчи мактабларни битиришди. Лекин бу йилга биринчи синфга 719 минг нафар болани қабул қилишни режа қилиб турибмиз. Шундан ҳам кўрсак бўладики, бизга яна 2 карра ўқувчи ўрнига[мактаб қурилиши ҳақида] эҳтиёжимиз бор. Ҳозирги кунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида умуман 1,5 йил бўлди, ҳар бир ҳудуд кесимида керак бўлса демографик 5 йилга қадар қанча мактабларга қўшимача бино қўшиш кераклиги, шунга ўхшаш аналитика бўйича алоҳида гуруҳ ташкил қилинган.
Бир нарсани алоҳида айтмоқчиманки, бу йил инвестиция дастурида ҳам 180 мингдан зиёд ўқувчи ўрни [учун мактаб қурилиши] режа қилинган. йилдан бу ошиб бормоқда, ўтган йили 118 минг ўқувчи ўрни яратилган бўлса, бу йил 180-40 минг яна қўшимча, яъни қолган бошқа маблағлар инвестиция дастури доирасида эмас, балки грантлар ёки ҳомийлар [орқали амалга оширилиши мумкин]. Бу борада бир қанча тадбиркорлар билан ҳам ишлар олиб боряпмиз, ўтган йилнинг озъида 20 дан зиёд тадбиркорлар ҳудудларда мактабларни қуриб, битказиб, ўқувчи ўрнини туҳфа қилишди. Шу билан бирга, ҳозирда халқаро ташкилотлар билан иш олиб боряпмиз. Яъни қўшимча мактаб ўрни – биз учун биринчи ўринда приоритет”,– деди Умарова.
Вазирнинг қўшимча қилишича, ҳудудларда янги мактабларни қуриш бўйича ўқувчилар ўрнидан келиб чиқиб, 11 тага яқин лойиҳа ишлаб чиқилган. Бу борада тегишли вазирликлар билан ҳам келишилгани маълум қилинди.
“2024 йил Қурилиш ва уй-жой, коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги буюртмачи томонидан амалдаги нархларни [айтиб ўтаман]. Масалан, 330 ўринли мактаб 13 млрд сўмдан ортиқ суммага, 528 ўринлиги 18,5 млрд сўмга, 660 ўринли мактаб 19,5 млрд сўмга тушади. Энг катта сиғимлиги 1 680 ўринли таълим муассасаси бўлса, бу Сергелидаги катта қурилган мактаблар ҳисобланади, 58 млрд сўмга яқин.
Мактабнинг қуввати, лойиҳаларнинг туридан келиб чиқиб, 13 млрд сўмдан 58 млрд сўмга боради”,– деди вазир ўринбосари Темур Комилов.
Эслатиб ўтамиз, республикадаги 10 мингдан ортиқ умумтаълим муассасаларида 6,5 млн нафар ўқувчи таҳсил олаётгани эълон қилинганди.
Мавзуга оид
13:56 / 22.11.2024
Ўзбекистонда ҳар етти ўқувчидан камида биттаси мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмайди, нега?
14:33 / 21.11.2024
Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?
20:51 / 18.11.2024
“Қуроллар қанчалик замонавий бўлмасин, миллий ғурурсиз иш битмайди” — мактабларга ҳарбий дарслар нега керак?
16:44 / 11.11.2024