Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда болаларни бойларнинг тўйида ўғирлик қилишга ўргатадиган «мактаблар» пайдо бўлди
Ҳиндистонда болаларни жиноят оламига тайёрлайдиган «Ўғрилар мактаблари» хизматидан фойдаланиш тобора ортиб бормоқда, деб хабар беради SCMP.
Маълумотларга кўра, Мадхя-Прадеш штатидаги учта — Кадия, Гулкхеди ва Хулкхеди қишлоқлари болаларни ўғирликка ўргатиши билан ном қозонган. Ота-оналар 12-13 ёшли фарзандларини ушбу «Ўғрилар мактаблари»га юборади ва болалар бу ерда маҳаллий жиноий гуруҳларга қўшилиб, профессионал тайёргарликдан ўтади.
«Ўқитувчилар» — жиноий тўда аъзолари ва тажрибали жиноятчилар. Болалар бу ерда киссавурлик, одамлар гавжум жойларда сумкаларни тортиб олиш, полициядан қочиш ва калтакларга қарши туришга ўрганади. Болалар, шунингдек, қимор ўйинларини ўйнаш ва алкогол маҳсулотларини сотишга ҳам ўргатилади.
Ота-оналар ўз фарзандларини бундай «мактабларга» ўқитиш учун 2,4 минг доллардан 3,6 минг долларгача пул тўлайди. «Ўғрилар мактаби»да бир йил малака оширган ўсмирлар бадавлат инсонларнинг тўйларида қимматбаҳо буюмларини ўзлаштиришни ўрганиб олади.
Маълум қилинишича, жиноий билимлар ўсмирларга тўлаган пулини 5-6 баробар қилиб чиқариб олишга имкон беради, уларнинг ота-оналари эса тўдабошилардан йилига 300 минг рупийда (3,6 минг доллар) 500 минг рупийгача пул олиб туради.
Ҳиндистон полициясига кўра, шу каби мактабларда ўқиган 300 дан ортиқ бола бутун мамлакатдаги тўйларда юз берадиган ўғирликларга алоқадор. Масалан, 8 август куни Жайпурда бўлган ҳашаматли тўйда ўғрилар ичида 100 рупий пули бўлган 180 минг долларлик сумкани олиб қочган. Рамкумар Бахагат исмли инспекторнинг айтишича, жиноятчиларнинг аксарияти вояга етмаганлар бўлгани учун полиция бирор чора кўришга қийналади.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025